Uzbekistan GTL” жамоасини бошқа нефт ва газ лойиҳаларида орттирилган бой тажрибаси ва Ўзбекистон шароитида GTL технологиясини муваффақиятли қўллаш бўйича илғор билимлари бирлаштиради. Бу эса “Uzbekistan GTL” GTL маҳсулотларининг аъло сифати орқали очилаётган тижорат имкониятларини тушуниш ҳамда мавжуд ички ва минтақавий бозорларда максимал фойда олиш ва янги бозорларни ривожлантириш имконини беради.
Ҳурматли университет битирувчилари ва истиқболли ёш мутахассислар!
“Uzbekistan GTL” МЧЖ ходимларни ишга қабул қилиш ва тайёрлаш ишларини давом эттирмоқда. Ҳозирда 2020-йилги ихтисослаштирилган олий ўқув юртлари битирувчилари ва тегишли мутахассислик/малакага эга бўлган ёш истиқболли кадрлар орасидан кадрлар захираси шакллантирилмоқда.
Коронавирус инфекцияси тарқалиши туфайли мамлакатда вужудга келган вазият муносабати билан номзодларни рўйхатга олиш онлайн режимга ўтказилди.
Рўйхатга олиш шаклида анкета маълумотларидан ташқари номзодларнинг шахсий сифатлари ва чет тилини билиш даражаси бўйича қўшимча саволлар ҳам мавжуд.
Тўлдирилган шакллар Компаниянинг ходимлар бўлими мутахассислари томонидан баҳоланади ва бу босқичдан муваффақиятли ўтган номзодлар танловнинг кейинги босқичи бўлган якка тартибдаги суҳбатга таклиф этилади.
“Йилнинг энг яхши ёш мутахассиси” ва “Uzbekistan GTL” стипендияси.
"Ўзбекистонда синтетик суюқ ёқилғи (GTL) саноатида биринчи даражали, барқарор ва қимматли бизнес яратиш»
2017 йил 14 ноябр куни Uzbekistan GTL Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти тузилди. Компанияда бошланғич ташкилотни тузишнинг асосий мақсади ёш мутахассислар билан ишлаш бўйича самарали фаолиятни ҳамда давлат ёшлар сиёсатининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишдан иборат.
2019 йилдан бошлаб, нефт ва газ саноати соҳасидаги бўлажак кадрларни рағбатлантириш ва мотивация қилиш, шунингдек, мамлакатнинг нефт ва газ саноати учун кадрлар тайёрловчи етакчи олий ўқув юртлари битирувчилари, ҳамда юқори малакали ходимлар орасидан компания кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида, Компания томонидан “Uzbekistan GTL” стипендия дастури муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Ушбу танловнинг мақсади ходимларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини очиб бериш, уларнинг маънавий ва дунёқараш, жумладан, фуқаролик ва ватанпарварлик позицияларини шакллантириш, адабиётга бўлган қизиқишни ривожлантириш ва компанияга бағишланган шеърлар тўпламини яратишдан иборат.
Танлов натижаларига кўра, 12 нафар ёш мутахассис “Йилнинг энг яхши ёш мутахассиси" унвонига сазовор бўлишди ва диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотландилар.
©2021. МЧЖ "Uzbekistan GTL".
Сайт яратувчиси: Light Solutions