GTL технологияси

GTL технологияси «Sasol» компаниясининг суспензион дистилляция фазасининг уч босқичдан иборат бўлган жараёнига аcосланади (Sasol Slurry Phase Distillate Process™) (SPD жараёни). Биринчи босқичда табиий газ кислород билан боғланиб синтез-газини ҳосил қилади. Шундан сўнг синтез-газ Фишер-Тропш конверсияси жараёнидан ўтиб, натижада парафинли синтетик ҳом нефть ҳосил бўлади. Сўнгги босқичда ушбу синтетик ҳом нефть крекинг қилиниб, тайёр маҳсулот олинади.

 

 

GTL технологияси 100 йилдан кўпроқ вақт давомида маълум бўлган, аммо охирги 20 йил ичида кенг тарқалган. Янги, янада барқарор ва арзон катализаторларнинг муваффақиятли ишлаб чиқилиши натижасида GTL қурилмаларининг ҳажми конлар даражасигача кичайиб,  мотор ёқилғиси нархларининг умумий ўсиши билан бундай қайта ишлаш мажмуаларининг иқтисодий жиҳатдан самараси ошди.

 

 

Илгари GTL технологиясини амалга оширувчи лойиҳалар фақат анча катта ҳажмдаги қайта ишланадиган хом ашё (йилига 1,4-2,0 млрд. куб.м. газ). Ҳозирги кунда GTL технологиясини ишлатадиган қурилмаларнинг барқарор рентабеллиги йилига 50,0 млн.куб.м. газдан бошланади.