Ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва стажировкалари
Хорижий ва маҳаллий стажировкаларни ташкил этиш
Заводнинг технологик қурилмаларига ўхшаш технологик қурилмаларини бошқариш соҳасида муаммоли масалаларни ўрганиш ва билимларини ошириш мақсадида компания мутахассислари учун Корея, Қатар ва Россия каби давлатларда стажировкалар ўтказилди. Бундан ташқари, республика ҳудудида жойлашган заводларда стажировка ташкил этилади. Бугунги кунга келиб, компаниянинг 500 дан ортиқ мутахассислари ихтисослаштирилган заводларда стажировкаларини ўтаб қайтдилар.
Республика ўқув марказларида йўналишлар бўйича машғулотларни ташкил этиш
Ҳар йили республикамизнинг турли ўқув марказлари маъмурий ва техника бўлимларининг долзарб йўналишлари бўйича ходимлари ўқиб малакаларини ошириб боради. Бугунги кунга келиб, 2018-2021 йиллар даври мобайнида компаниянинг 200 дан ортиқ мутахассислари турли йўналишлар бўйича малака оширдилар.
Компания мутахассислари томонидан Республиканинг етакчи техника олий ўқув юртлари талабалари учун таништирув тақдимоти ўтказилади. Тақдимотдан сўнг талабалар имтиҳонлар натижалари асосида танлаб олинади.
Суҳбат натижалари асосида энг яхши талабалар танлаб олинади, улар учун назарий машғулотлардан иборат бўлган ўқув дастури ташкил этилади. Дастурда Компаниянинг мутахассислари жалб қилинади. Ўқитиш якунида имтиҳон ўтказилади.
Ҳар чоракда Компания мутахассисларидан иборат қўшма комиссия тузилади ва стажёрларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари кузатиб борилади ва натижалар асосида стажёрларни UzGTL га доимий ишга ўтказиш тўғрисида хулоса берилади.
©2021. МЧЖ "Uzbekistan GTL".
Сайт яратувчиси: Light Solutions