RAMBOLL вакили Александр Игнатьев билан ҳамкорликда жамоатчилик билан алоқалар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот
Маҳаллий АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ва маъмурият билан танишиш мақсадида 2019 йилнинг февралида Александр Игнатиев билан Отқудуққа ташриф уюштирилди. Учрашув давомида учун “UzGTL” лойиҳаси мутахассислари Откудук раҳбари ҳамроҳлигида АҲОЛИ ПУНКТи ҳудудида RAMBOLL вакили учун экскурсия ўтказди. Сўнгра маълумот ва мулоҳазаларни тўплаш учун маҳаллий аҳоли фаоллари билан давра суҳбати ташкил этилди.
Куннинг иккинчи ярмида вазият билан танишиш учун “Uzbekneftegaz GTL” заводи қурилиш майдонидан 3 километр узоқликда жойлашган пудратчининг ишчилар шаҳарчасига ташриф уюштирилди. Шаҳарчада ходимлар ошхонаси ва тиббиёт пунктлари бўйича зарур ҳужжатлар текширилди, ҳамда ишчи-ходимлар учун яратилган яшаш шароитлари ўрганилди. Аниқланган камчиликлардан келиб чиқиб, жойларда мулоҳазалар билдирилиб, уларни бартараф этиш муддатлари белгиланди.
Бундан ташқари, амалий ташриф якунида ишчилар шаҳарчаси ва лойиҳанинг қурилиш майдони ўртасида яшовчи чўпон билан суҳбат қурилди. Унинг фаолиятига кўрсатилаётган лойиханинг таъсирини ўрганиш мақсадида бир қанча саволлар берилди. Бунга жавобан чўпон миннатдорчилик билдириб, лойиҳа томонидан унинг илтимосига кўра унга қурилиш учун материаллар берилиб, ёрдам кўрсатилаётганини айтди.
©2021. МЧЖ "Uzbekistan GTL".
Сайт яратувчиси: Light Solutions