Марказий Осиёдаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлган “Uzbekistan GTL” заводининг ишга туширилиши муносабати билан кадрлар захирасини истиқболли ёш мутахассислар билан тўлдириш ишлари олиб борилмоқда.
Компаниянинг персонални бошқариш бўлими томонидан Компанияга ёш мутахассисларни жалб этиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Республикамизда фаолият юритаётган чет эл университетлари билан ҳам ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган ва бу борада бир қанча кўргазмаларда фаол иштирок этиб келинмоқда. Бунга мисол қилиб, жорий йилнинг 24-март куни Вебстер университетида бўлиб ўтган меҳнат ярмаркасидаги иштирокини кўрсатиш мумкин.
Бунда ушбу университетнинг иқтисодиёт, бизнес бошқаруви, медиа коммуникациялари, реклама ва маркетинг коммуникациялари ҳамда бухгалтерия ҳисоби йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар билан суҳбатлар ўтказилди ва уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.