Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 январдаги "Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш тўғрисидаги” ПҚ-99-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 17-декабрдаги 1009-сонли “Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштири дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги низом талабларини бажариш ижроси доирасида «Uzbekistan GTL» МЧЖда саноат кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига дастлаб импортдан харид қилинган эхтиёт қисмларни маҳаллийлаштириш бўйича мақсадли ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур ишлар доирасида жорий йилнинг 10 май куни Uzbekistan GTL заводининг маъмурий биносида «Carbon Polymer» MЧЖ мутахассислари томонидан мазкур корхонада ишлаб чиқараётган маҳсулотларни тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот давомида корхона мутахассислари томонидан «Carbon Polymer» MЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар номенклатураси тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди ва GTL заводи учун зарурий эҳтиёт қисмлар ва сарф материалларини турларини янада кенгайтириш ва кооперация жараёнларини келгусидаги истиқболлари бўйича фикр мулохазалар алмашилди.