"Uzbekistan GTL" заводида халқаро даражадаги пайвандчиларни тайёрлаш ўқув-амалий курслари ўтказилмоқда

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нефть ва газ соҳасида таълим­ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 7 июлдаги ПҚ-309-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Қашқадарё вилоятида жойлашган “Uzbekistan GTL” заводида нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашининг 2022 йилнинг август-декабрь ойларида бир қатор самарали анжуман ва йиғилишлари бўлиб ўтди.

“Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан “Uzbekistan GTL” заводи негизида зангламайдиган ва карбонли пўлатга аргон пайвандлаш ўқув-амалий курси йўлга қўйилди.

Ҳозирги кунда, мазкур ўқув курсида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тассаруфидаги “UNG training” МЧЖ - ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув марказининг биринчи 5 нафар тингловчилари учун 20 йиллик тажрибага эга бўлган ва халқаро даражадаги пайвандчи-мутахассис, “Uzbekistan GTL” заводининг техник хизмат кўрсатиш хизмати етакчи пайвандчиси хиндистонлик Дилшад Хан томонидан пайвандлашнинг замонавий стандартлари (ASME BPVC sec IX, GTAW va SMAW) ва методикаларидан фойдаланилган ҳолда назарий ва амалий машғулотлари ташкил этилмоқда. Булардан ташқари, углеродли пўлат, чоксиз қувурга, инконал, монал, дуплекс, зангламайдиган, супердуплекс пўлатга ва алюминий каби металларга пайвандлаш методикаларини ўргатиб келмоқда.

Машғулотларда тингловчиларга пайвандлашнинг илғор пайвандлаш усули ҳисобланган зангламас ва карбонли пўлатга аргонли пайвандлаш ва маҳсус қурилмаларни хавфсиз фойдаланиш бўйича мастер-класс ва назарий дарслар ташкил этилади. Тингловчиларнинг амалий кўникмаларини янада яхшилаш ва такомиллаштириш мақсадида, “Uzbekistan GTL” заводининг таъмирлаш-механика марказида пайвандлаш жиҳозлари (вазифаси, тузилиши, ишлаш принципи, фойдаланиш қоидалари), асосий ва пайвандлаш материалларининг ҳусусиятлари, пайвандлаш технологияси, пайванд бирикмаларининг сифатини назорат қилиш, нуқсонларни тузатиш усуллари, шунингдек пайвандлаш ишларини бажаришда хавфсизлик қоидалари юзасидан амалиёт ишлари олиб борилади.  

Ўқув-амалий курс якунида тингловчиларнинг эгаллаган билим ва кўникмалари ихтисослаштирилган муассаса вакиллари иштирокида бахоланади. Назарий ва амалий имтихонларни муваффақиятли топширган тингловчиларга аргон пайвандлаш йўналиши бўйича халқаро даражадаги сертификатлар топширилади.