Uzbekistan GTL ҳамкорларни заводга ташриф буюришга таклиф этади

image

UzGTL заводида ишлаб чиқарилаётган GTL дизель ёқилғиси, GTL нафта, керосин ва суюлтирилган газ маҳсулотларни қўллаш имкониятлари, уларнинг афзалликлари, сифати, ишлаб чиқариш жараёнлари, шу жумладан сифат назорати, юклаш жараёнлари ва инновацион мажмуа фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида ҳамкорлар корхонасининг раҳбар ҳамда масъул ходимлар синтетик суюқ ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқариш мажмуаси - Uzbekistan GTL заводига жорий йилнинг 19-20 август кунлари таклиф этилади.

Иштирок этиш учун иловада келтирилган жадвални тўлдирилган ҳолда жорий йилнинг 10 август кунига қадар sales@uzgtl.com электрон почта манзилига жўнатишингизни сўраймиз.

Қўшимча маълумот учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилсангиз бўлади. 
+998 99 579 66 25 
+998 90 979 01 11

https://www.uzgtl.com/medias/media/other/701/.xlsx