Ўқув-танишув амалиёти — малакали кадрлар тайёрлашда асосий пойдеворлардан бири

image

Назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш олий таълим самарадорлигини оширишнинг халқаро тажрибада синалган усулларидан бири ҳисобланади. Aмалиётнинг ҳар қандай тури малакали кадрлар тайёрлашнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Жорий йилнинг 29-март куни “Uzbekistan GTL” МЧЖ ва Термиз муҳандислик-технология институти о`ртасида имзоланган келишув меморандуми асосида 30 нафар талаба ёшларни Узбекистан ГТЛ заводига о`қув-танишув амалиётига ташрифи амалга оширилди.

О`қув танишув амалиётининг аҳамияти шундаки, талабалар тинглаган назарий ва амалий билимларини амалиётда қо`ллаш асосида янада мустаҳкамлаш имконига ега бо`ладилар.

Танишув амалиёти вақтида талабалар томонидан берилган саволларга корхона мутахассислари томонидан тушунтиришлар берилди ва талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.