Синтетик дизелни экспорт қилиш учун энг яхши таклиф учун саралаш танлови эълон қилинди

image

“Uzbekistan GTL” МЧЖ “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқарилган 200 минг тонналик синтетик дизел ёқилғисини FCA Free Carrier (Incoterms 2020)  шартлари асосида, ҳар бир лоти учун 100 000 тонна миқдорида, 2023 йилнинг майидан 2024 йилнинг декабригача темир йўл цистерналарида жўнатиш йўли билан, етказиб бериш муддатини кейинчалик узайтириш имконияти билан экспорт учун сотиб олиш бўйича UzGTL-SMD-01/23 ва UzGTL-SMD-02/23 -сонли саралаш танловини эълон қилмоқда.

Нархлар диапазони “S&P Global Platts”да “European products ($/mt), Mediterranean, (codeAAWYY00), FOB(Italy), Middle price” сарлавҳаси остида Маҳсулот етказиб берилган куни эълон қилинган кунлик 10ppm ULSD котировкаси ва  дифференциал (ижобий ёки салбий бўлиши мумкин) суммасига асосланади. Маҳсулот “Take or pay” шартлари асосида етказиб берилади.

Таклифларни топшириш учун  охирги муддат – 2023-йил 25 март куни Тошкент вақти билан соат 15.00 (GMT +5).

Таклифлар солинган конвертлар Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, 100060, Фарғона йўли кўчаси, 7-Б уй манзилига шахсан етказилади.

Ҳар бир Иштирокчи фақат битта таклифни тақдим этиши мумкин.

Танлов ҳужжатларининг тўлиқ рўйхатини олиш учун сиз sales@uzgtl.com электрон манзилига сўровнома юборишингизни сўраймиз.

“Uzbekistan GTL” заводи 2023 йилда “Евро-6” “премиум” тоифасидаги 1 миллион тоннадан ортиқ экологик тоза синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати ички бозорнинг юқори сифатли дизел ёқилғисига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш имконини бермоқда. Эълон қилинган саралаш танлови доирасида GTL дизелини экспортга етказиб бериш ҳеч қандай чекловларсиз барча истеъмолчилар учун ички бозорни дизел ёқилғиси билан узлуксиз таъминлаш устуворлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда. “Uzbekistan GTL” заводининг маҳсулотлари ҳар куни “ЎзРТХБ” АЖнинг  савдо майдончаларига жойлаштирилади.