Ўзбекистон Республикаси Президентининг Президент қарори амалда: Термиз Давлат Университети талабалари учун «Uzbekistan GTL”заводига экскурсия ташкил этилди
2020 - йил 12 - августдаги “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4805-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Термиз Давлат Университетининг бир гуруҳ талабалари учун «Uzbekistan GTL”заводига экскурсия ташкил этилди.
Дастлаб, талабаларга Саноат ва меҳнат муҳофазаси мутахассислар томонидан завод ҳудудида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, биринчи ёрдам ва фавқулодда вазиятларда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида тегишли кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг талабаларга масъул мутахассислар томонидан завод ва унинг фаолияти ҳамда заводнинг замонавий бошқарув панеллари орқали 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон експлуатация қилиш технологик тизими – марказий бошқарув биноси фаолияти ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Бундан ташқари ташриф буюрувчи талабалар заводнинг марказий лабораторияси биносида жойлашган замонавий қурилмалар ва асбоблар, шунингдек тизимли ва доимий равишда олиб бориладиган лаборатория таҳлил жараёнлари билан яқиндан таништирилди.
Бу каби экскурсиялар олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли ёшларни илмий тадқиқот ишларига жалб қилишда, уларни илмий - техник салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, ёш олимларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади ва бу ташрифдан талабалар ўзларига керакли кўплаб қимматли маълумотлар олишади.