Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги қарори билан “Рақамли Ўзбекистон – 2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз АЖ” тизимида трансформация жараёни доирасида замонавий бошқарув усулларини жорий этиш ва компания бизнес жараёнларида илғор тажрибаларни қўллаш мақсадида рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар амалга оширилмоқда.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида, технологик қурилмалар ва ускуналарини эксплуатация даврийлигини узайтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, бир маромда ва хавфсиз ишлатилишини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Мехриддин Абдуллаев ташаббуси билан Uzbekistan GTL заводида Ўзбекистон нефт-газ ва энергетика саноати тарихида илк бор CMMS - компьютерлаштирилган техник хизмат кўрсатишни бошқариш тизим–дастури амалиётга тадбиқ этилди.
CMMS тизими Uzbekistan GTL заводидаги 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмалари бўйича маълумотлар базасини, техник хизмат кўрсатиш ва профилактика ишларини режалаштириш, таъмирлаш талабномаларини тайёрлаш, инвентаризацияни ҳисобга олиш компонентларини ва материалларни сотиб олиш бўйича сўровларни тўлиқ автоматлаштиришга ва техник хизмат кўрсатиш йўналишини рақамлаштиришга эришилди.
CMMS тизими Австралияда техник хизмат кўрсатишни бошқариш тизими бўйича энг етакчи бўлган «Maintenance Experts Pty Ltd» компанияси томонидан Uzbekistan GTL Компанияси бизнес жараёнлари ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди ва миллий ва ҳалқаро конунчилик нормаларига ҳисобга олган ҳолда Компания доирасида мослаштирилди. Ушбу дастур ўзининг фойдаланишда осонлиги ва самарадорлиги билан дунёнинг бошқа давлатлардаги турли хил корхоналарида хам муваффақиятга эришган.
Ушбу дастурий таъминотни жорий этишдан кўзланган асосий мақсад технологик қурилмалар ва ускунларнинг эксплуатациясида мунтазам профилактик (привентив) техник кўриклар ўтказиб бориш орқали ишлаб чиқариш жараёнларини узоқ вақт давомида тўхтовсиз ишлашини таъминлаш ва техник хизмат кўрсатишни режалаштиришда инсон омилини минималлаштиришдир.
Мазкур тизим техник хизмат кўрсатиш жадвалига мувофиқ алмаштирилиши ёки ишлатилиши керак бўлган эҳтиёт қисмлар, сарф материаллари ҳамда ускуналани ҳисобини автоматик тарзда олиб боради, бунда мавжуд омборда қолдиқлар, сотиб олиш зарурияти ва бошқа ҳисоб юритишларини автоматлаштирилган ҳолда олиб боради. Ушбу тизим орқали ускуналарни таъмирлаш харажатларини камайтирилишини, ишларни режа асосида ташкил этишни ва юқори самарадорликни амалга оширилишини таъминлайди.
Қурилма ва ускуналар бўйича маълумотлар базаси киберхавфсизлик талабларига тўлақонли жавоб берадиган Uzbekistan GTL Компаниясининг серверларида сақланади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг ташаббуси билан Uzbekistan GTL заводида ишлаб чиқариш ва бизнес жараёнларини намунавий тарзда рақамлаштириш ва тўлиқ автоматлаштириш борасидаги ишлар фаол давом этмоқда.