Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

image

Жорий йилнинг 12 апрель куни Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси вакиллари иштирокида Uzbekistan GTL заводида “Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Қонунчилик палатаси Умиров Абдуғани Эргашевич, Нишон тумани ҳокимлиги масъуллари, Халқ депутатлари Нишон тумани Кенгаши вакиллари ва  заводнинг ходимлари иштирок этишди. 
Тадбир давомида Олий Мажлис Қонунчилиги палатаси депутати Умиров Абдуғани Эргашевич Конституциямизнинг аҳамияти ва 30 апрель куни ўтказиладиган референдум ҳақида сўз юритди. Янгиланаётган Конституцияда инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш биринчи ўринга қўйилмоқда, – деди сўз олган Абдуғани Умиров. – Лойиҳа халқ билан бамаслаҳат, уларнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилгани учун ҳам халқчил, давр талабига жавоб берадиган ҳужжат яратилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституциямизнинг моддалари 128 тадан 155 тага, унинг нормалари эса 275 тадан 434 тага кўпаймоқда. Яъни Конституциямиз қарийб 65 фоизга янгиланмоқда. Амалдаги 128 та моддадан 91 тасига концептуал ўзгартиришлар киритилмоқда.
Учрашув сўнгида масхуллар барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган рефрендумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди.