Компания ходимлари орасида инглиз тили бўйича тестлар ўтказилди

image

Компания ходимлари мехнат фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун ва  меҳнатга ҳақ тўлашнинг рағбатлантирувчи рўлидан фойдаланиш мақсадида жорий йилнинг 6-8 феврал кунлари мобайнида завод ходимлари, 13-14 феврал кунлари эса Компаниянинг Тошкент шаҳрида жойлашган офиси ходимлари учун инглиз тили бўйича тестлар ўтказилди.   


Шунингдек, заводнинг смена режимида ишловчи ходимлари учун қулайлик яратиш мақсадида, тестларни Қарши шаҳрида жойлашган Global Education ўқув маркази биносида смена ходимларининг дам олиш кунлари мобайнида ўтказилди.
Мазкур тестларда қатнашиш истагини билдирган Компания ходимлари сони 500 нафардан ортиқ кишини ташкил этди. Тест натижаларига биноан, қониқарли натижа кўрсатган ходимлар учун инглиз тилини иш фаолиятида қўллаганлик юзасидан иш ҳақига устама тўлаб борилади.


Сўнги 4 йилдан буён, йилда 2 марта амалга оширилиши йўлга қўйилган мазкур амалиёт - инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқишнинг Компания ходимлари ўртасида оммалашишига ҳамда инглиз тилини юқори даражада биладиган ходимлар сонининг янада кўпайишига хизмат қилмоқда.