Ходимлар халқаро молиявий ҳисобот стандартлари бўйича халқаро мутахассис мақомига эга бўлдилар

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 4611-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналар, шу жумладан, “Uzbekistan GTL” МЧЖ ходимларини МҲХС стандартлар асосида қайта тайёрлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, 2021 йилнинг сентабр-декабр ойларида “Uzbekistan GTL” МЧЖ Бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисобот бўлими ходимлари учун “Wisdom Advisory” компаниясини жалб қилган ҳолда ўқув курслари ташкил этилган бўлса, жорий йилнинг сентабр-ноябр ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан ташкил қилинган “Profi Training” бизнес мактаби мутахассистлари иштирокидаги масофавий ўқув-курсида иштирок этишди.

Ўқув семинарлари интерактив шаклда ўтказилди, мунозарали масалалар бўйича фикрлар алмашинуви, аниқ вазиятларни муҳокама қилиш, амалий топшириқларни бажариш, ҳамда 2022 йил 8-9 декабр кунлари бўлиб ўтадиган DipIFR имтихонига пухта тайёргарлик кўрилди.

Натижада, “Uzbekistan GTL” МЧЖ Бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисобот бўлимининг 2 нафар ходими – Ибрагимов Жаҳонгир ва Орзиев Шаҳзодбек имтиҳонни муваффақиятли топшириб, “Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом” (DipIFR) қўлга киритидилар. Бу эса, ушбу ходимларга халқаро молиявий ҳисобот стандартлари бўйича халқаро мутахассис мақомини беради.

Шу муносабат билан, “Uzbekistan GTL” жамоаси номидан Ибрагимов Жаҳонгир ва Орзиев Шаҳзодбекларни ушбу ютуқ билан самимий табриклаб келгусидаги ишларида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.