Барчага маълумки, мароқли ҳордиқ – самарали меҳнат натижадорлигига хизмат қилувчи муҳим омиллардан саналади. Буни яхши англаган ҳолда, “Uzbekistan GTL” масъулияти чекланган жамияти Компания ходимлари учун Республикамизнинг турли диққатга сазовор шаҳарларига саёҳатлар уюштириб келмоқда. Навбатдаги манзил – Хива шаҳри бўлди.
Жорий йилнинг 9-10-11 июнь саналарида уюштирилган Республикамизнинг Хива шаҳрига бўлган саёҳатда “Uzbekistan GTL” заводининг 50 нафар ходимлари иштирок этдилар.