Беларусь Республикаси Касаба уюшмаси вакиллари "Uzbekistan GTL" заводига ташриф буюрди

image

Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари ҳамроҳлигида Беларусь кимё, тоғ ва нефт тармоғи ходимлари касаба уюшмаси вакиллари “Uzbekistan GTL” заводида бўлиб, синтетик ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқарилиш ҳолати билан яқиндан танишишди.

Ташриф давомида GTL заводида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган янги турдаги синтетик ёқилғи маҳсулотларни ишлаб чиқариш жорий ҳолати, уларнинг сифати ва стандартларга мувофиқлиги, маҳсулотларни сақлаш, сотиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилиши жараёнлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

 

Масъул мутахассислар ҳамроҳлигида касаба уюшмаси вакиллари “Uzbekistan GTL” заводининг марказий бошқарув биносида жойлашган замонавий бошқарув панеллари орқали заводнинг 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон эксплуатация қилиш технологик тизими билан яқиндан танишдилар.

Бундан ташқари, хорижий делегация вакилларига заводнинг марказий лабораторияси биносида жойлашган замонавий қурилма ва асбоблар орқали заводда ишлаб чиқарилаётган “GTL” дизел ёқилғиси Euro-6 (ЕN15940) Европа экологик стандарти ва “O'zDSt EN 15940:2022” миллий стандартининг юқори талабларига жавоб беришини тизимли ва доимий равишда олиб бориладиган лаборатория таҳлил жараёнлари билан яқиндан таништирилди.

Ташриф якунида делегация вакилларига “Uzbekistan GTL” заводининг ишчилар шаҳарчасида компаниянинг ходимларига яшаш ва мароқли дам олиш учун яратиб берилган шароитлари тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.