Таълим-ишлаб чиқариш кластери доирасида “Uzbekistan GTL” заводи (кейинги ўринларда – GTL заводи) олий таълим муассасалари билан қуйидаги 4 йўналишда хамкорликни фаол равишда амалга ошириб келмоқда:
1. Талабалар ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш;
2. Профессор-ўқитувчиларнинг стажировкасини ташкил этиш;
3. Завод ва таълим муассасаси биргаликда илмий изланишлар олиб бориш;
4. Заводнинг тажрибали мутахассисларининг талабалар дарсларига жалб этилиши.
Шунингдек, таълим муассасалари ва завод томонидан иқтидорли талабалар учун “UzGTL стипендиялар дастури” ва “Энг фидоий устоз” танловлари амалга ошириб келинмоқда.
2022 йилнинг сентябр-ноябр ойлари талабалар ўртасида ўтказилган стипендия дастурида 2100 нафар талабалар қатнашди, танлов якунларига кўра 12 нафар танлов ғолиблари, 18 нафар фаол иштирокчилари танлаб олинди. Шунингдек, танловнинг 2 босқичида яхши натижа кўрсатган 170 нафар талабалар 2023 йилда GTL заводи ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш имкониятини қўлга киритишди.
2022 йилнинг май-сентябр ойларида ўтказилган “Энг фидоий устоз” танловида 9 нафар энг яхши ўқитувчилар танланди. Ғолиб ўқитувчилар GTL заводи ходимлари ва сараланган истиқболли талабалар, шунингдек ОТМ талабалари ўртаси сўровнома ўтказиш йўли билан аниқланади. Энг кўп эътироф этилган устозлар танлов ғолибига айланишди. ОТМларнинг таклифлари ва танлов якунларига кўра, 50 нафар ОТМ ўқитувчиларининг стажировкасини ташкил этишга келишиб олинди.
Бундан ташқари, Термиз муҳандислик-технология институти билан тузилган меморандум доирасида 3-4 курсда ўқиётган талабаларнинг 20 нафари танлов асосида амалиётда қатнашиш учун танлаб олинди.
Шундай қилиб, 2023 йил давомида 50 нафар профессор-ўқитувчиларнинг стажировкаси ва 226 нафар талабалар ишлаб чиқариш амалиёти GTL заводида ўтказилади.
Стажировка ва ишлаб чиқариш амалиёти давомида ўқитувчи ва талабаларга маҳсус кийим, 3 маҳал иссиқ овқат, ётоқхона ва ҳудудда транспорт билан завод томонидан таъминланади. Талабаларга амалиёт давомида тажрибали мутахассислар амалиёт рахбари сифатида бириктирилади.