GTL нафта

GTL нафтаси ўз тоифасидаги энг яхши маҳсулотдир. Юқори парафинли маҳсулот бўлган GTL нафтаси таркибида деярли ароматик углеводородлар ёки олтингугурт йўқ. Енгил парафинли нафта этилен крекинги учун энг самарали хом ашё ҳисобланади.

Этилен эса нефт-кимё саноатининг асосий тузилма элементларидан биридир; у полиэтилен, полистирол ва бошқа пластмасса турларини ишлаб чиқариш учун бошланғич ҳом ашё ҳисобланади.

 

GTL нафта

 

GTL нафта нефт, газ ва кимё саноати учун муҳим аҳамиятга эга қимматбаҳо хом ашёдир.   Парафинлар миқдори юқори бўлган GTL нафта таркибида ароматик углеводородлар ёки олтингугурт деярли йўқ.
Нафта - ёқилғи, эритувчи ва бензинга қўшимча сифатида ишлатиладиган маҳсулотдир.
"Uzbekistan GTL" МЧЖ икки маркадаги нафтани ишлаб чиқаради: 

- парафинлар миқдори камида 98%  бўлган ва олтингугурт миқдори ўта кам “премиум-класс” тоифасидаги синтетик нафта
- парафинлар миқдори камида 70%  бўлган ва олтингугурт миқдори ўта кам  "А-класс” тоифасидаги"синтетик нафта

 

GTL нафтасининг яна бир устун жиҳати – бу крекинг жараёнида печь қувурларининг коксланиш коэффициентининг пастлигидир.

 

Сифат хусусиятлари:

 

  • Таркибида парафин миқдори катта
  • Таркибида олтингугурт миқдори ўта кам
  • Ароматик бирикмаларнинг миқдори паст

 

Қўлланилиши:

GTL нафта этилен ишлаб чиқариш учун энг самарали крекинг хом ашёси ҳисобланади.