Карабаев Равшан Рахмонжонович

2023 йил октябр ойида Бош Директорнинг Биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади. 2023 йил январ ойидан сентябр ойига қадар Бизнесни ривожлантириш ва лойиҳаларни бошқариш бўлими бошлиғи, ҳамда Инновациялар бўйича менеджер лавозимларида фаолият олиб борган. 2017-2023 йилларда Синтетик газ ишлаб чиқариш цехида Етакчи мутахассис, Бош мутахассис, кейинчалик эса Технологик қурилмаларнинг Бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2013-2014 йилларда Шўртан газ-кимё мажмуасининг Энергоресурслар цехида оператор лавозимида ишлаган. 2014-2017 йилларда “Uz-Kor Gas Chemical” Қўшма корхонаси "Устюрт газ-кимё мажмуаси"да Энергоресурслар цехининг Бош оператори сифатида ишлаган ва мажмуани ишга туширишда фаол иштирок этган.

Маълумоти

2013 йилда Тошкент Давлат Техника Университетини тамомлади.